Yangiliklar

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

ТАИТИ расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони лойихаси муҳокамасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган лойихалар тўғрисида.

XIII. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш.

116. “Ягона дарча” тамойили бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига инновацияларга асосланган сифатли агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

117. Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини ва самарадорликни ошириш.

118. Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш, ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

119. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 90 минг гектар майдонларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.

120. Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини кўпайтириш ҳамда сувни иқтисод қилиш технологияларини жорий этиш.

121. “Даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

122. Фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритиш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳамда ерга ер қўшиш орқали қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлар яратиш ва 0,1-1 гектарлик кичик участкалардан иборат оилавий ва бошқа турдаги хўжаликлар кооперацияларини ташкил қилиш.

123. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилик ва кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, харидорларни кафолатланган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш механизмини жорий этиш.

124. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш.

125. Қишлоқ хўжалиги тармоғи статистикасининг шаффоф механизмини жорий этиш ва рақамлаштириш.

126. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

127. Аҳоли томорқаларига комплекс хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун республиканинг мева-сабзавот кўп етиштириладиган 32 та туманида томорқа хизмати кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Сиз ҳам ўз таклифларингизни бериш имконига эгасиз. Батафсил

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ахборот хизмати

Каналга уланиш учун
@taiti_soil

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti