ЕРДА БАРАКА БОР...

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

    Халқимизда «Сен ерни боқсанг, ер сени боқади», - деган пурмаъно мақол бор. Ҳақиқатан ҳам шундай. Ерга меҳр берсак, чин юракдан ишлов бериб, қарасак, у бизни боқоди, ҳам кийинтиради, ҳам оиламизга қўшимча даромад келтириш орқали ҳаётимизни янада яхшилашга хизмат қилади.

4e68db8292f23825e711e1a46d466ed27bc466016541

   Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Шу жумладан давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 22-24-февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги масалаларига оид ва соҳа ривожига қаратилган қатор долзарб вазифаларни белгилаб, тармоқнинг мутасадди раҳбарларига зарурий топшириқларни берди. 

fa619bde6844ffa8a57181f5dc91a06a9b482e667a7163cddc255d97cb4546d371

      Айни кунларда ушбу топшириқларга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб амалиётга босқичма-босқич тадбиқ этилмоқда. Ушбу жараёнларга «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари шу жумладан, Тупрқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти ҳам жалб этилди.

       Мавжуд ер майдонларидан унумли ва самарали фойдаланиш давр тақозаси. Шуни инобатга олган ҳолда бир гуруҳ соҳа олимларига кўп йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетган Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг 435 гектар кучли шўрланган, мелиоратив ҳолати оғир ва ташландиқ ер майдонларини унумдорлигини тиклаш, қишлоқ хўжалиги ерларини ўзлаштириш ва қисқа фурсатларда фойдаланишга қайта киритиш биринчи галдаги вазифа этиб белгилаб берилди. Шу мақсадда, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори Ш. Бобомуродов, «Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси» бўлими бошлиғи Т. Бердиев, катта илмий ходим С. Очиловлар ҳудудда институт учун ажратилган ер майдонларини белгилаб олиш ва амалга ошириладиган ишларни бажариш юзасидан Қорқалпоғистон Республикаси Чимбой туманига ташриф буюрдилар.

    Шу кунларда олимларимиз аввало институтимиз учун ажратилган 41 гектар ер майдони тупроқларининг хосса-хусусиятларини, милиоратив ҳолатини ўрганиш, ер майдонларида шўр ювиш ва экишга тайёрлаш ишларини амалга оширишмоқда. Шунингдек мавжуд коллектор-дренаж тизимлари, суғориш иншоотларининг бугунги кундаги ҳолати ҳам ўрганилиб чиқилмоқда.

   Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Тупроқшунослик илмий тадқиқот институти олимларининг бу каби амалий ишлари тизимли давом этишилиши назарда тутилган. Зеро, мавжуд ер майдонларидан оқилона, унумли ва самарали фойдаланишни йўлга қўйган давлат файзу- барокатли, фаровон, халқи тўқ бўлади.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований