Инновацион ривожланиш вазирлигида 7 октябрь - Халқаро пахта кунига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Вазирлик кўргазмалар залида пахта навлари, суғориш ускуналари, ўғит ва уруғлар, енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Вазирлик ҳовлисида эса пахтачилик машинасозлиги, инновацион техника ва технологиялари намойиш этилмоқда.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ҳам ўзларининг замонавий ишланмалари ва мобил лабораториялари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида Институт етакчи илмий ходимларга пул мукофотлари ҳамда сертификатлар топширилди.