Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти Илмий услубий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти проффессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этишди. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.
Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра 3 нафар таянч доктoрантлари Жумаев Шавкат Хасанович, Холматов Отабек Исматович ҳамда Қурдашев Қудрат Давлятовичларнинг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил “Иш режаси” муҳокамаларига бағишланди.
Семинар муҳокамасида бошлаб 2 босқич таянч докторанти Жумаев Шавкат Хасановичнинг “Ғўзанинг истиқболли ва янги районлашган навлари учун ўғитлаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” диссертация мавзуси бўйича;
Иккинчи бўлиб 2 босқич таянч докторанти Холматов Отабек Исматовичнинг “Фосфорли ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация иши бўйича;
Шунингдек йиғилиш якунида 2 босқич таянч докторанти Қурдашев Қудрат Давлятовичларнинг “Суғориладиган гипсли тупроқлар унумдорлигини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш йўллари (Мирзаобод тумани мисолида)” илмий ишлари тингланди ва услубий кенгаш аъзолари томонидан баҳоланди.
Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзоларига диссертантлар томонидан ўз мавзу иши юзасидан сўзлаган нутқлари ҳамда видео роликлар орқали мавзу кенг ёритилиб эшиттирилди.
Кенгаш ва кенгаш аъзолари томонидан диссертантларни олиб борган, илмий изланиш ишларлари ва улар йўл қўйган камчиликлари эътиборга олиниб келгусида олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан керакли таклиф ва тавфсиялар берилди ва ҳар бир илмий ходим ишлари услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
Йиғилиш ўз навбатида танланган мавзу юзасидан қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.