Ҳалқимизда «Тил билган – эл билади», деган ҳикматли гап бор. Хорижий тилларни мукаммал ўрганиш эса давр талаби. Зеро, жаҳон миқиёсида эришилаётган ютуқларни, тўпланган тажрибаларни ўзлаштиришда ҳам чет тилларига эҳтиёж сезилади. Айниқса, мамлакатимизда барча соҳалар каби жадаллик билан тараққий этаётган қишлоқ хўжалиги соҳамизни янада юксалтиришда бу омилнинг аҳамияти беқиёсдир.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти маъмурияти, илмий ходимларни хорижий тилни ўзлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериб келмоқда. Жорий йилда институт қошида илмий ходимлар учун тил ўрганиш тўгараги ташкил этилди. Бу эса ўз навбатида илмий ходимларнинг дунёқараши ўсиб, билими, малакаси ва касбий кўникмасини муттасил ошириш учун хизмат қилади.
Айни пайтда ушбу тўгарак дарсликлари институтнинг “Халқаро бўлими”да ташкиллаштирилиб ўқув жараёнлари бошлаб юборилди. Дарсликларни институтнинг “Ҳалқаро бўлим” бошлиғи Ё.М.Норматов олиб бормоқда. Ҳозирги кунда ушбу тил ўрганиш тўгарагида чет тилларини ўзлаштириш истагида бўлган бир нечта илмий ходимлар инглиз тили сабоғидан баҳраманд бўлишмоқда.
Бугун қайси-ки соҳада бўлмасин, иш бошлаш учун ўз касбининг устаси бўлишдан ташқари, камида битта чет тилини мукаммал билишни ҳам замон талаб этяпти. Шу боисдан мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда, - дейди биз билан суҳбатда “Халқаро бўлими” бошлиғи, - Ёдгор Норматов. - Яна шуни айтмоқчиман-ки, аввало инсон ўз олдига ниманики мақсад қилиб олса, ўйлайманки у ўша ўзи орзу қилган мақсадига албатта эришаолади. Бизнинг ўқувчиларимиз қалбида ҳам ана шундай ҳис туйғу бўлса ажаб эмас, дея - ўз сўзини якунлади.
Хулоса ўрнида шуни англаш мумкин-ки, институт қошида бундай амалий ташаббускорлик ишлари илмий ходимларнинг келгусидаги қишлоқ хўжалигининг айнан тупроқшунослик соҳасидаги илмий изланишларида асқотади...
Акбар ХУДОЙҚУЛОВ