Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий семинар кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этди. Ушбу йиғилишни Илмий семинар кенгаши раиси биология фанлари доктори Н.Абдурахмонов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, Арзымбетов Алишер Жолымбетовичнинг «Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш» (Хўжайли ва Тахиатош туманлари мисолида) мавзусидаги 06.01.03 – «Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг муҳокамасига бағишланди.
Мазкур йиғилишда А. Арзымбетов диссертация ишини долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан Илмий семинар кенгаш аъзоларини таништирди.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамада Илмий семинар кенгаши раиси ва кенгаш аъзолари томонидан таклиф, тавсиялар берилди ва кейинги босқичга тавсия этилди.
Ушбу навбатдаги Илмий семинар кенгаш иши онлайн ва оффлайн шаклида юқори савияда бўлиб ўтди.