Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори, Илмий кенгаши раиси биология фанлари доктори Ш.Бобомуродов олиб борди.
Илмий кенгаш мажлиси кун тартибига кўра, Розиқова Камола Элмуродовнанинг «Бор ва марганец микроэлементларининг ғўза метаболизми ва ҳосилдорлигига таъсири» мавзусидаги 06.01.04 – «Агрокимё» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг муҳокамасига бағишланди.
Маскур йиғилишда К.Розиқова диссертация ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилиш иштирокчилари томонидан диссертация иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Муҳокамаларда Илмий кенгаш раиси ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорга таклиф ва тавсиялар берилди.
Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан Камола Розиқованинг тайёрлаган диссертация иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига лойиқ эканлиги қайд этилиб қарор қабул қилинди.
Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн тарзида бўлиб ўтди.