#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ вазирлиги ҳузуридаги
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
“ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ САҚЛАШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ”
мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилмоқда.
Мазкур анжуман Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 март 2022 йилдаги 101Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси”га мувофиқ 2022 йилнинг 5 декабрь “Бутунжаҳон тупроқ куни”га бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуман йўналишларида:
-Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш;
-Деградацияга мойил тупроқлари сифатини яхшилаш ва улардан самарали фойдаланиш;
-Тупроқшуносликда рақамли технологиялардан фойдаланиш;
-Янги турдаги минерал, органик ва ноанъанавий ўғитларни интенсив деҳқончилик тизимларида самарали қўллаш истиқболлари;
-Тупроқларнинг физик, сув-физик, кимёвий, биологик хоссаларини мақбуллаштириш;
-Тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион усуллари;
-Малакали кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш билан илм-фан ўртасидаги интеграция муаммолари – каби мавзуларда ёритилган илмий мақолаларни қабул қилади.
Мақолалар Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript. электрон манзили орқали, анжуман материалларини шакллантиришга қўйилган талаблар асосида 2022 йилнинг 20 ноябригача қабул қилиниб, Институтнинг “Tuproqshunoslik va agrokimyo” илмий журналининг махсус сонида (бепул) нашр этилади.
Анжуман Инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг 510-хонасида ўтказилади.
Қўшимча маълумотлар учун манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ботаника” маҳалласи ЎзПИТИ кўчаси Пахта селекцяси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ биноси, анжуманнинг ташкилий қўмитаси (Нодиржон Абдурахмонов, Миразиз Мирсодиқов, Акбар Худойқулов); Телефонлар: +998 90 905 89 20; +998 93 524 07 85, +99 893-878-84-07.
Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг Soil.uz Veb sayti (http://www.soil.uz), TATI Soil Telegram каналларида ёритилиб борилади.
Батафсил: ТАТИ АХБОРОТ ХАТИ