Бугунги кунда барча соҳалар ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб бормоқда. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ни ўзининг энг яқин ҳамкор ташкилотлардан ҳисоблайди. Шунингдек, мазкур ташкилот билан кўп йиллардан буён ҳамкорликда тупроқшуносликдаги муаммоли ва долзарб масалаларни биргаликда ижобий ҳал этиш йўналишларида илмий изланишларни бажариб келмоқда.