ОЛИМЛАР УЧРАШУВИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 
photo 2023 02 18 14 57 24 photo 2023 02 18 10 54 33

Бугун мамлакатимизда барча тизимларида бўлгани сингари ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳам илмий-амалий ишлар тизимли равишда амалда бажарилмоқда.

Айни пайтда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори Шуҳрат Бобомуродов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар Бухоро вилоятига амалий сафари ташкил қилиниб, Бухоро давлат университетида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тупроқшунослик факультети декани ўринбосари Тимофеева Елена Александровна, факултетнинг Тупроқ биологияси йўналишидаги олима Грачева Татьяна Александровна ҳамда Бухоро давдат университети факультети декани Ҳафиза Ортиқова билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тупроқшунослик соҳасида илмий муассасалар билан яқиндан ҳамкорликка оид истиқболдаги режалар ҳамда лойиҳалар юзасидан келишувларга эришиш билан бир қаторда биргаликда соҳага оид илмий- тадқиқотлар олиб бориш, долзарб масалаларда илмий семинар ва конференциялар ўтказиш, ёш илмий тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилди.

Мулоқотлар якунида томонлар илмий ҳамкорлик бўйича тупроқшунослик йўналишидаги олий таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқот изланишларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований