ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Куни кеча Бош прокуратурада Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат тармоқлари ходимлари учун “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан назорат” мавзусида масофавий ўқув курси ташкил этилди.

df.jpgdfg

Ўқув курси дастури доирасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда етук тажрибага эга олим ва мутахассислар, шу жумладан халқаро экспертлар маърузачи сифатида иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Агрокимё бўлими бошлиғи катта илмий ходими Жаҳонгир Кузиев “Тупроқлар деградацияси: унга қарши курашиш ва олдини олиш” мавзусида маъруза қилди.

 Ж.Кузиев  бугунги кунда мамлакатимиз тупроқларида содир бўлаётган деградация жараёнлари ва унга қарши курашиш, тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва ошириш, уни муҳофазалаш ҳамда ерлардан оқилона фойдаланиш хусусида сўз юритиб, Институт олимлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований