«SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP» МЧЖ АКШ кушма корхонаси вакиллари билан учрашув

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

29 июль куни Институтимизга «SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP» МЧЖ АКШ кушма корхонаси вакиллари мехмон булишди. Учрашувда класстерга ажратилган Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги сугориладиган ер майдонининг унумдорлик холати, кимёвий тахлил натижалари мухокама килинди. Музокаралар натижасида кластерга ажратилган ер майдонида кишлок хужалиги экинларини етиштириш, тупроклар унумдорлигини саклаш ва ошириш буйича узаро хамкорликда ишлашга келишиб олинди.

ЭЪЛОН!

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

ЭЪЛОН!

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг 2019 йил 8 февраль  куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мустақиллик табриги

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Азиз ҳамюртлар!
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти барчангизни юртимиз Мустақиллигининг 27-йиллиги билан табриклайди!

Ушбу барчамиз учун қувончли кунда сизга иш фаолиятингизда муваффақиятлар, оилавий бахт ва ҳотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилаб қоламиз! Юртимиз тинч, мустақиллигимиз эса абадий бўлсин!

Хитой делегацияси билан учрашув ўтказилди

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Бугун 2018 йил 31 июль куни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтига Хитой Халқ Республикаси Синьцзян қишлоқ хўжалик академияси делегацияси ташриф буюрди. Ташрифга Синьцзян қишлоқ хўжалик академияси Вице-президенти жаноб Dai Jian бошчилик қилди. Делегация Синьцзян қишлоқ хўжалик академиясининг Тупроқшунослик, ўғитлар ва сувни тежаш илмий-тадқиқот институти директори жаноб Wang Xin Yong, Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва илмий-техника ахборотлари илмий-тадқиқот институти директори жаноб Dai Jun Sheng ва илмий ходим Zhang Yeng лардан ташкил топган. Ташриф аввалида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти директори профессор Қўзиев Р. Делегация аъзоларига институт тарихи, вазифалари, илмий йўналишлари, эришган асосий ютуқлари бўйича атрофлича маълуот берди. Учрашув давомида Синьцзян қишлоқ хўжалик академияси Вице-президенти жаноб Dai Jian ҳамда Тупроқшунослик, ўғитлар ва сувни тежаш илмий-тадқиқот институти директори жаноб Wang Xin Yong лар Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш таклифини билдиришди. Учрашувда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори б.ф.д., профессор Рамазон Қўзиев, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари б.ф.н., к.и.х. Нодиржон Абдурахмонов, илмий котиб в.в.б. Миразиз Мирсодиқов, бўлим бошлиғи б.ф.д., профессор Маъруф Тошқўзиев ва илмий ходим Зафар Баходировлар иштирок этишди.

Эълон

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Шадиева Нилуфар Искандаровнанинг 03.00.13-«Тупроқшунослик» ихтисослиги бўйича “Вертикал зоналликда тарқалган тупроқларнинг гумусли ҳолати, гумус моддаларининг шаклланиш механизмини тадқиқ этиш (Туркистон тоғ тизмаси мисолида)” мавзусидаги (биология фанлари бўйича) фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳимояси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг 2018 йил 27 июль куни соат 14 00даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси,  3-уй. Тел.: (+99871) 246-09-50; факс: (+99871) 246-76-00; e-mail: info@soil.uz.

Эълон

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Джалилова Гулнора Тулкуновнанинг 03.00.13-«Тупроқшунослик» ихтисослиги бўйича «Ўзбекистон ўрта ва паст тоғларидаги эрозия жараёнларини геоахборот таҳлили (Чотқол ва Туркистон тоғлари тупроқлари мисолида)» мавзусидаги (биология фанлари бўйича) фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳимояси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг 2018 йил 27 июль куни соат 10 00даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси,  3-уй. Тел.: (+99871) 246-09-50; факс: (+99871) 246-76-00; e-mail: info@soil.uz.

Эълон

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Махкамова Дилафруз Юлдашевнанинг 03.00.13-«Тупроқшунослик» ихтисослиги бўйича «Жиззах чўли гипсли тупроқлари ва уларнинг биологик фаоллиги» мавзусидаги (биология фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг 2018 йил 28 июль куни        соат 10 00даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси,  3-уй. Тел.: (+99871) 246-09-50; факс: (+99871) 246-76-00; e-mail: info@soil.uz.

Эълон

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Халманов Нурали Тошқуватовичнинг 03.00.10–«Экология» ихтисослиги бўйича «Зарафшон водийси агробиоценозларининг экологик барқарорлигини таъминлашда сидерациянинг аҳамияти» мавзусидаги (қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича) фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳимояси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.27.06.2017.Qx/В.43.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашнинг 2018 йил 25 июл куни соат 1000  даги мажлисида бўлиб ўтади.

(Манзил: 100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси,  3-уй. Тел: (99871) 246-09-50; факс: (99871) 246-76-00; e-mail: info@soil.uz).

Институтда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Posted by admin_soil on
Янгиликлар

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтига 2018 йилнинг 16 июль куни Жаҳон банки вакиллари ташриф буюришди. Ташрифда Жаҳон банкининг консультанти Каныш Нурымгереев ҳамда АҚШ Виржиния университети профессори, тупроқшунос Том Томсонлар иштирок этди.
Учрашувда ТАИТИ директори биология фанлари доктори, профессор Р. Қ. Қўзиев меҳмонларни Институт тарихи, илмий йўналишлари, вазифалари, кадрлар салоҳияти ва Институтнинг мустақиллик йилларида эришган натижалари билан таништирди. Бундан ташқари музокаралар давомида меҳмонларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Жаҳон банки вакиллари томонидан Институтнинг илмий ва амалий фаолиятига юқори баҳо берилиб, келгусида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти билан ҳалқаро грантлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.