Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4575-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги топшириғига асосан, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтида ҳудудларда фермер хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгаларига тезкор тупроқ хизматларини кўрсатувчи 1 та “ТУПРОҚ КЛИНИКАСИ” мобил лабораторияси ташкил этилган эди.
Ўтган давр мобайнида ушбу мобил лаборатория ёрдамида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «ТСТ Rice Cluster», Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «BUNYODKOR»MCHJ, Бухоро вилоятидаги «Бухоро Агрокластер», Қоровулбозор туманидаги «Бухоро Агрокластер заминлари» ва Пешку туманидаги «Бухоро сервис Агрокластер» МЧЖ, Жиззах вилояти Зомин туманидаги «AGRO FINANS LIZING»AЖ, Пахтакор туманидаги «SILVER LIFE» агрокластерлари ва бошқа ердан фойданувчиларга тезкор тупроқ хизматлари кўрсатилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ноябрь ойида институтда қўшимча яна 2 та мобил тупроқ лабораторияси ташкил этилди.
Махсус машиналар Россиянинг “Газель Next” компаниясидан олинди.
Ушбу мобил лабораториянинг асбоб-ускуналари Германиянинг “STEP Systems GmbH” компанияси томонидан олиб келинди, унинг асосини LASA AGRO Mobil комплекси ташкил этади.
Мобил лаборатория таркибига LASA AGRO DR 2800 спектрометри, PNT 3000COMBI ваpH-метр PH 3000,люкс-метр, квантометр, СО2-метр T 535, О2-метр, влагомер ва термометрлар киради.