Бугун “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институтида Жахон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш” лойиҳаси доирасида Жанубий Корея Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш Агентлиги вакиллари билан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ходимларининг учрашуви ўтказилди.
Учрашувда мамлакатимизда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар бўйича маълумот берилди ҳамда Корея Республикаси тупроқшунослари билан узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.