ЯНГИАРИҚДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

        Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги олимлари бугун Хоразим вилояти Янгиариқ туманида ҳам семинар ўтказишди.Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж.Тешаев ва туман ҳокими ҳам бевосита иштирок этишди.

F3F4

       Семинарда Республиканинг барча илмий тадқиқот институти олимлари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда йиғилиш қатнашчиларига ҳудуддаги барча экин майдонлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва энг муҳими юқори ҳосилдорликка эришиш учун нималарга эътибор бериш зарурлиги  бўйича батафсил маълумотлар ҳамда малакали тавсиялар беришдилар.

F2

       Шунингдек, семинар иштирокчилари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тақдимотлар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

      Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ва матбуот хизмати вакиллари ҳам иштирок этишдилар. Республика олимларидан иборат ишчи гуруҳ иши эса бутун республика бўйлаб давом этади.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований