НОВОИЙДА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.

     Бугун ана шундай семинар йиғилишлари Навоий вилоятининг Навбаҳор, Конимех, Кармана ва Хатирчи туманларида бўлиб ўтди.

Г1

     Жойларда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ер эгалари ва кластерлар билан учрашувлар ўтказилди. Жонли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувларда “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” директори, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор А.М.Тўраев бевосита иштирок этиб нутқ сўзлади. У ўз сўзида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳатлар, узумчилик, кўчатчилик, томчилатиб суғориш, тупроқнинг муҳити рН бўйича йиғилиш қатнашчиларига ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари директори ва бир гуруҳ соҳа олимлари ҳам йиғилиш иштирокчиларига ўз соҳа йўналишлари бўйича маърузалар қилдилар.

Г3Г2

    Мазкур йиғилишларда Тупроқшунослик ва агрокимё институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар ҳам бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.  Олимларимиз ўз маърузаларида ушбу туман ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

     Г4

     Шунингдек, семинар иштирокчилари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тақдимотлар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

     Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган  семинар учрашувларидан эса барча мамнун. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун ташкиллаштирилган бу каби семинар учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований