СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

     Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

B1B1B4

     Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим З.А.Баходировнинг “Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулот яратиш” мавзусидаги мақсадли амалий лойиҳаси, ҳамда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), маърузачи Х.Т.Нуриддинова томонидан “Республика тупроқларини ҳалқаро тупроқ кимёвий таҳлиллари стандарти (511SO/TC 190 Soil quality) асосида таҳлил қилиш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишларининг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил “Иш Режаси” муҳокамаларига бағишланди.

     B5B3.jpg

     Семинар муҳокамасида лойиҳа мавзулари доирасидаги бажарилган ишлар ва натижалар шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.

     Ушбу мақсадли ва амалий лойиҳалар жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маърузалар сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа маърузачиларидан жавоблар олдилар.

     Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа раҳбарларига олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу мақсадли ва амалий лойиҳалар иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.

     Йиғилиш эса ўз навбатида танланган мавзулар доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований