САЙЁР-СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

     Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва бир гуруҳ соҳа олимлари жалб этилиб, жойларда сайёр-семинарлар ташкил этилмоқда.

      Х2Х1

    Куни кеча ана шундай семинар йиғилишлари Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Қамаши, Чироқчи ва Яккабоғ туманларида бўлиб ўтди. Ушбу  семинар йиғилишларида туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.

Х3Х4Х5

 

    Семинар учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.

     Институтимиз олимлари ўз маърузаларида Қашқадарё вилоятида суғориладиган тупроқлари турли даражада шўрланганлиги, жами 515,4 минг гектар суғориладиган ер майдонларидан 230,9 минг гектар ёки 44,8 фоизи шўрланган ерлардан иборатлиги, шундан кучсиз шўрланган тупроқлар  майдони 34,1 фоизни, ўртача – 8,5 фоизни, кучли шўрланган ерлар майдони эса 2,2 фоизни ташкил этиши хусусида аниқ маълумотларни айтиб ўтдилар. Шунингдек улар вилоятнинг туманлар кесимида ҳам аниқ маълумотларни яъни, Нишон, Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида шамол эрозияси хавфи катталиги, тупроқларининг 10 фоизи ўртача даражада, 88 фоизи кучсиз даражада суғориш эрозиясига учраганлиги хусусида алоҳида таъкидлаб ўз фикр мулоҳазалари ва тавсияларини бердилар.

  Шунингдек, маърузалар сўнгида семинар иштирокчиларидан даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований