ДАЛА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

     Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосилини етиштириш учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа олимлари жалб этилмоқда. Жойларда дала семинарлар ташкил этилиб қишлоқ хўжалиги олимларимиз томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида соҳани янада ривожлантириш ва юксалтириш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

A13A12

     Қашқадарё вилоятида ана шундай учрашувлар вилоятнинг Нишон, Қарши ва Касби туманларида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер мутахассислари иштирок этдилар.

A14A15
     Кўргазмали дала семинарларида Тупроқшунослик ва агроеимё илмий-тадқиқот институти “Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим Т.Т. Бердиев ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари бўйича фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.

A16A17
     Институтимиз олимлари ўз маърузаларида Қашқадарё вилоятида тупроқ унумдорлиги паст бўлган майдонларда сидерат ёки оралиқ экин сифатида тритикале ва жавдарни аралаштириб экиш лозимлиги ва ушбу экинлар экилган майдонларда гектаридан 50-80 тонна кўк масса олиниши, мазкур кўк ўғитни тупроқга аралаштириб шудгор қилиш натижасида тупроқда озиқа элементларнинг миқдори 2 баробарга ортишига, пахтадан 5-7 ц/га, ғалладан 10-12 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришиш ҳақидаги ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Шунингдек улар вилоятда суғориладиган ерларининг 17552 гектари турли даражада гипслашган бўлиб, илдиз озиқланишига қаршилик кўрсатувчи гипсли қатлам жойлашганлиги. 0-30 см жойлашса гипсли қатлам ғўзадан 50 фоиз, 31-50 см да 30 фоиз, 51-70 см да 20 фоиз ва 71-100 см да гипсли қатлам жойлашса 10 фоиз ғўзадан ҳосил кам олинганига алоҳида тўхталиб бу тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 3-4 йилда бир марта 80-100 сантиметр чуқурликда шахмат усулида эни ва бўйига қараб чуқур юмшатиш лозимлиги ва натижада сув ҳаво ҳолати яхшиланиши, гектаридан қўшимча 3-4 центнердан, оғир мелиорацияланадиган ерлардан қўшимча 10 центнердан ҳосил олиш имкони туғилиши ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши борасида ҳам зарурий маслаҳат ва тавсиялар бердилар.
     Шунингдек, семинар иштирокчиларидан маърузалар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований