СИРДАРЁДА - СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

    Айни кунларда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун  пухта тайёргарлик кўриш ишлари жадал равишда давом этмоқда. Ушбу жараёнларда мумтазам равишда вазирлик томонидан қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари соҳа олимларининг жалб этилиши, келгусида мазкур соҳани янада ривож ва равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ. Бу галги семинар учрашувлари Сирдарё вилоятининг барча туман ҳудудларида бўлиб ўтди.

 Р1Р2

        Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.

     Йиғилиш учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ физикаси ва техналогияси» бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.

Р3Р4

     Олимларимиз ўз маърузаларида айнан ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан фойдаланиш меъёрлари хусусида шунингдек, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланилмаслик натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатлар  ва уларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

Р5Р6

     Шунингдек, Сирдарё вилоятининг баъзи туманларида дала семинарлари ҳам ташкил этилди. Тадбирлар сўнгида соҳа мутахассислари ва семинар иштирокчилари биргаликда даладаги амалий ишлар билан ҳам танишдилар. Олимларимиз томонидан жойлардаги ер эгаларининг даладаги иш жараёнлари илмий нуқтаи назардан амалиётда қанчалик тўғри бажарилаётганлиги баҳоланиб зарурий тавсиялар бердилар. Ушбу семинар тадбирлари ҳар томонлама жонли тарзда ўтказилди, - десак муболағага ўрин қолмайди. Шу ернинг ўзида ер эгалари ҳам ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа олимларидан керакли жавобларни олдилар.

     Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бўлиб ўтаётган ушбу тадбирлардан асосий мақсад, илмий тадқиқот институтларида фаолият олиб бораётган олимларимизнинг бевосита иштироки туфайли ердан фойдаланувчиларни билими ва кўникмаларини ошириб бориш ва жорий йилда мўл ҳосил олиш самарадорлигига эришишдир.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований