ХУШХАБАР!

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

ХУШХАБАР! 

Бугунги кунда мамлакатимиз бир нечта хорижий давлат ташкилотлари билан мумтазам равишда ҳалқаро ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда. Ана шу ташкилотлардан бири «Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти» (ISO) ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга Европа ва Ўрта Осиё мамлакатлари сингари аъзо давлат саналади.

ISO ташкилоти - Стандартлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар, ҳалқаро ISO стандартларни жорий этиш ва стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган муҳим вазифаларни амалга оширади.

Ушбу ташкилот мамлакатимизда ISO стандартларини жорий этиш орқали сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятларни яратилишида асос бўлиб хизмат қилади.

Шу кунларда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Аналитик синов лабораторияси» бўлимидан қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходими А.Ж.Боиров ҳамда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Х.Т.Нуриддиновалар ISO «Халқаро стандартлаштириш ташкилоти»нинг «ISO/TC 190 Soil quality – Тупроқ сифати» техник қўмитасига кузатувчи аъзолари сифатида қабул қилинди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований