Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йилнинг 28 февраль куни бажарилган лойиҳаларнинг муҳим натижалари – янги илмий ишланмалар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра ғолиб чиққан лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширди.
Маскур тадбирда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқлар генезиси, географияси, картографияси ва мониторинги бўлими» бўлим мудири, биология фанлари номзоди, лойиҳа раҳбари Исмонов Абдувахоб Жураевичга «Геоахборот технологиялари асосида Орол денгизи қуриган тубида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатига оид ўрта масштабли тупроқ картасини яратиш» мавзуси бўйича умумий молиялаштириш ҳажми 2 993 979 100 сўм миқдоридаги ғолиблик сертификати топширилди.
Ҳозирда ушбу илмий амалий лойиҳа иши молиялаштирилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.