Жорий йилнинг 13 июлида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Илмий кенгаши раиси ўринбосари биология фанлари доктори Н.Ю.Абдурахмонов олиб борди.
Илмий кенгаш мажлиси кун тартибига кўра, Журоев Алижан Абдиғаниевичнинг «Минерал ўғитлар меъёрлари ҳамда экиш усулларини такрорий экилган қанд лавлаги илдизмева ҳосили ва сифатига таъсири» мавзусидаги 06.01.04-«Агрокимё» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳамда Одилов Исломжон Комилжон ўғлининг «Минерал ўғитлар меъёрларини қанд лавлагидан уруғ ҳосили олишдаги самарадорлиги (Наманган вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)» мавзусидаги 06.01.04-«Агрокимё» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун тақдим этган диссертация ишларининг муҳокамасига бағишланди.
Маскур йиғилишда А.Журоев ҳамда И.Одиловлар диссертацияларини долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирдилар.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертациялар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Илмий кенгаш ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорларга таклиф, тавсиялар берилди.
Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан диссертантларнинг илмий даража олиш учун тайёрлаган диссертация ишлари ҳимояси учун Журоев Алижан Абдиғаниевич ҳамда Одилов Исломжон Комилжон ўғлиларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришга қарор қабул қилинди.
Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн шаклида бўлиб ўтди.