Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Илмий кенгаши раиси биология фанлари доктори Ш.Бобомуродов олиб борди.
Илмий кенгаш мажлиси кун тартибига кўра, Арзымбетов Алишер Жолымбетовичнинг «Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш» (Хўжайли ва Тахиатош туманлари мисолида) мавзусидаги 06.01.03-«Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг муҳокамасига бағишланди.
Маскур йиғилишда А.Арзымбетов диссертация ишини долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертациялар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Илмий кенгаш ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорларга таклиф, тавсиялар берилди.
Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан диссертантнинг илмий даража олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси учун Арзымбетов Алишер Жолымбетовичга фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришга қарор қабул қилинди.
Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн шаклида бўлиб ўтди.