Бугун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий семинар кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Илмий семинар кенгаши раиси биология фанлари доктори Н.Ю.Абдурахмонов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, институт «Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси» бўлими кичик илмий ходими Отабек Қорабеков Гулмуротовичнинг «Гидроморф тупроқларнинг гумусли ҳолати, кимёвий, физик-кимёвий хоссалари ва унумдорлиги» (Тошкент ва Мирзачўл воҳалари мисолида) мавзусидаги 03.00.13. - «Тупроқшунослик» ихтисослиги йўналишида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация иши муҳокамасига бағишланди.
Мазкур йиғилишда О.Қорабеков диссертация ишини долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан Илмий семинар кенгаш аъзоларини таништирди.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамада Илмий семинар кенгаши раиси ва кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди ва кейинги босқичга тавсия этилди.
Ушбу навбатдаги Илмий семинар кенгаш иши онлайн ва оффлайн шаклида юқори савияда бўлиб ўтди.