Ўзбекистон ва Япония Республикаси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик изчил, жадал ва самарали ривожланиб бормоқда. Шу жумладан қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида бўлиб ўтган учрашувда асосий эътибор соҳадаги ҳамкорлик масалаларига қаратилди.
Институт Бош директори Шуҳрат Бобомуродов ва институт масъул ходимлари ҳамда Япония давлатидан ташриф буюрган “Japan Conservation Engineers&Co.”, LTD. фирмаси вакиллари - ёрдамчи менеджери Ёшида Казуйо (Yoshida Kazuyo), Тупроқ бўйича маслаҳатчи, профессионал инженер Уэно Наоя (Ueno Naoya), маҳаллий консультант Ғайрат Жумаев билан соҳавий ҳамкорлик юзасидан учрашуви бўлиб ўтди.
Давра суҳбати иштирокчилари “Japan Conservation Engineers&Co.”, LTD. фирмаси вакиллари илгари сураётган Японияда ишлаб чиқилган ва бир нечта давлатларда синовдан ўтказилган Фужимин (Fujimin) – препаратини шўрланган тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилашда фойдали томонлари ҳақида шунингдек бу борада ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш тўғрисида сўз юритилди.
Мазкур учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш ва келажакда биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди.