ҚАШҚАДАРЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ИНТЕНСИВ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

ҚАШҚАДАРЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ИНТЕНСИВ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

 

ААА1

Бугун замон шиддат билан тараққий этаяпти, одамларимизнинг ҳаёти ва дунёқараши ҳам ўзгармоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хусусан қишлоқ хўжалиги тизими фаолиятида ҳам буни яққол кўришимиз мумкин.
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев бошчилигида бир гуруҳ соҳа олимлари томонидан жойлардаги агрокластер, деҳқон-фермер хўжаликлари ва жойлардаги мутасадди раҳбарлар билан учрашувлар ташкил этиляпти. Ана шундай тадбирлар куни кеча Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз ва Китоб туманларида бўлиб ўтган бўлса бугун Қарши ва Нишон туманларида бўлиб ўтмоқда.

Айтиш жойизки, Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган фермерлар, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги вакиллари учун интенсив ўқув дастуридан ўрин олган соҳавий мавзулар барча семинар иштирокчиларини диққат эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Улар соҳа олимларидан ўзларига зарур бўлган маълумотлардан ташқари далада бажараётган ишлари тўғрисида, ёки бўлмаса фермерлик фаолиятини юритишда дуч келаётган муаммолари ҳақида кераклича жавоблар олдилар.

ААА2

Ушбу интенсив ўқув курслари дастури бўйича йиғилишларда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Н.Абдурахмонов ҳам бевосита иштирок этиб, «Тупроқ сирлари ва ердан самарали фойдаланиш» мавзусида маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида республикамизда қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш, унумдор ерларни муҳофаза қилиш, тупроқ маҳсулдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган агротехник, агромелиоратив тадбирлар қўллаш бўйича асосий йўналишлар бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириш билан бирга зарурий тавсиялар ҳам берди.
Бир сўз билан айтганда, олимларимизнинг пухта режа асосида амалга ошираётган ишлари эса ердан фойдаланувчилар, кластер ва фермер хўжалик раҳбарларини беихтиёр руҳлантириб юборди, - десак муболағага ўрин қолмайди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований