ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ БАЖАРИЛМОҚДА

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

 

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг бир гуруҳ малакали мутахассис ва олимлари Институтнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий бўлинмаси билан ҳамжиҳатликда Навоий вилоятида “Навоий вилояти суғориладиган ерларининг шўрланган тупроқларини харитага тушириш” тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

ПЕ1

Ушбу тадқиқот ишлари Институт олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорнинг 7 банди ва ушбу Қарор билан тасдиқланган “2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги ДАСТУРИ”нинг VII-30 бандида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган.

ПЕ2

Олимларимиз томонидан ушбу тадбир Навоий вилоятида мавжуд жами 100 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларида бажариш ишлари мақсад қилинган. Бунда умум қабул қилинган методикаларга асосан ўртача ҳар 18 гектар майдондан 1 та кесма қазилади. Жами ер майдонининг 10% идан 2 метрлик, 90% дан 1 метрлик тупроқ кесмалар қазилади. Шунингдек улардан тупроқ намуналари олиниб, туманлардан келтирилган тупроқ намуналари лаборатория анализларидан ўтказилади; камерал ишлари (дала ва лаборатория хужжат, маълумотларига асосан массивлариинг 1:10000 миқёсдаги тупроқ шўрланиши картограммаларини тузиш ва уларни чизиш ишлари) олинган натижалар асосида туманлар учун тушунтириш ва мутахассис хулоса хатлари ёзиб берилади.

 ПЕ3

Эслатиб ўтамиз: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Хоразм минтақавий бўлинмаси Президентимиз томонидан 2022 йил 10 июнида қабул қилинган 277-сонли «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований