Айни пайтда Бухоро вилоятида «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» лойиҳаси доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида «Гендер стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусига бағишланган семинар-тренинг иши бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2030 йилгача бўлган Гендер тенглиги стратегиясига мувофиқ ФАО ҳамкор ташкилотларида гендер тенглигини таъминлаш бўйича стратегик режани ишлаб чиқишдан иборатдир.
Мазкур ўқув семинарида ФАО томонидан амалга оширилаётган CACILM-2 лойиҳаси доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари ва ташкилотлардан 2-3 нафар ходимлар иштирок этишмоқда. Шу жумладан, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти «Тупроқлар биогеокимёси, кимёвий ва физик-кимёвий ҳолатини мақбуллаштириш» бўлим мудири Т.Бердиев, Инстиут илмий ходимларидан С.Пирманова, М.Кўчимовалар ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Бугун ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилаётган ушбу семинар-тренинг иши ўз якунига етади.