Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ФАОнинг CACILM-2 лойиҳаси бўйича мониторинг ва баҳолаш ишлари регионал мутахассиси Сарбони Каримзода ҳамда “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” лойиҳаси миллий координатори Муҳаммаджон Қосимов, институт директори Шуҳрат Бобомуродов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Учрашувда ФАО билан ҳамкорликда бажарилган соҳага оид умумий ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу учрашувда келгусида ҳамкорликдаги янги бажарилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.