ЯПОН МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 
photo 2023 05 02 17 18 23 photo 2023 05 02 17 18 18 photo 2023 05 02 17 18 26

Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик изчил, жадал ва самарали ривожланиб бормоқда. Шу жумладан қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам.

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда асосий эътибор соҳадаги ҳамкорлик масалаларига қаратилди.

Мазкур учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Асрор Жўраев ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори Шуҳрат Бобомуродов ва масъул ходимлар ҳамда Япония давлатидан ташриф буюрган “Japan Conservation Engineers&Co.”, LTD. фирмаси вакиллари - ёрдамчи менеджери Ёшида Казуйо (Yoshida Kazuyo) бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар, маҳаллий консультант Ғайрат Жумаевлар иштирок этди. Учрашувда соҳавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Давра суҳбати иштирокчилари “Japan Conservation Engineers&Co.”, LTD. фирмаси вакиллари илгари сураётган Японияда ишлаб чиқилган ва бир нечта давлатларда синовдан ўтказилган Фужимин (Fujimin) – препаратини шўрланган тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилашда фойдали томонлари ҳақида шунингдек бу борада ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш тўғрисида сўз юритилди.

Мазкур учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш, тажриба алмашиш ва келажакда биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований