Жорий йилнинг 18 ноябрь куни “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси биносида “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси фаолияти” мавзусида ўқув - амалий семинар ташкил қилинди.
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ- 277 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси” ташкил этилиб,мазкур бўлинма вилоятдаги ерлар деградатсиясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилмалликни асраб қолиш, тупроқ унумдорликни сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш,ушбу йўналишдаги илғор илмий ишламалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.