ДЕГРАДАЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР!

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

  Шу кунларда республикамизда қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш, унумдор ерларни муҳофаза қилишга доир кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги тизими бўйича ишлаб чиқилган тегишли қарор ва фармонлар ижроси таъминланмоқда.

U 1U 2

  Бугун Бухоро вилояти Вобкент туманида бўлиб ўтган семинар ишида Президентимиз томонидан жорий йилнинг 10 июндаги ПҚ-277 рақамли «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ишларидан иборат бўлди.

U 3U 4

  Ушбу ўқув-семнар йиғилишида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг Бухоро вилояти бўйича минтақавий бўлинмаси мутахассислари, жойлардаги мутасадди раҳбарлар, вилоят агрокластерлар, деҳқон-фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчилар иштирок этдилар.

  Ўқув-семинар давомида сўзга чиқган мутахассислар ҳудудлардаги ҳар бир фермер хўжаликлардан тортиб хўжалик, туман ва вилоят кесимида суғориладиган, лалми ва яйлов ер майдонларида олиб бориладиган деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилма-хилликни асраб қолиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклашда тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда оширишда агротехник ва агромелиоратив тадбирларни илмий асосда олиб боришга қаратилган режаларини ўз вақтида бажариш масалалари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

  Мазкур ўқув-семинарда туман пахтачилик ишчи гуруҳи аъзоси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти катта илмий ходими Алиёр Қораев суғориладиган тупроқларда кечадиган деградация жараёнлари ва уларнинг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган агротехник, агромелиоратив тадбирларни қўллаш юзасидан илмий асосланган тавсия ва тушунчалар берди.

© 2024 Институт почвоведения и агрохимических исследований