ИНСТИТУТ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШГАН ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

ИНСТИТУТ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШГАН ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашда Ғуламова Зилола Саттаровнанинг «Ангрен ҳавзаси эрозияланган суғориладиган типик бўз тупроқларининг биологик фаоллиги ва гумусли ҳолати» мавзусидаги 06.01.03-«Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг ҳимояси бўлиб ўтди.

ww1

Йиғилишни Институт ҳузиридаги ихтисослашган Илмий кенгашни кенгаш раиси биология фанлари доктори Ш.М.Бобомуродов олиб борди.

ww2ww4

Талабгор Илмий кенгаш аъзоларига олиб борган илмий тадқиқот ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

ww3

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Илмий кенгаш ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорга таклиф, тавсиялар берилди.

ww5

Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан диссертантнинг илмий даража олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси учун Ғуламова Зилола Саттаровнага фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришга қарор қабул қилинди.

Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн шаклида бўлиб ўтди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti