«КАРЬЕРА КУНИ» - МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
«КАРЬЕРА КУНИ» - МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Хабарингиз бор бугун Тошкент давлат аграр университетида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Президентимиз раислигида «Олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга» бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, университетда таҳсил олаётган талабаларни ишга жойлашишига кўмаклашиш ва университет битирувчиларни ишга тақсимлаш ҳамда Иш берувчилар ва талабалар ўртасида мулоқотни ташкил этиш учун университетда «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси тадбири ташкиллаштирилди.



Ушбу тадбирда университетда тайёрланаётган мутахассисларга эҳтиёжи бор барча корхона ва ташкилотларни, шунингдек, туманлардаги ҳокимликлар, аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимларини талаалар билан бевосита суҳбат ўтказиш, ишга танлаб олиш ҳамда шартномалар расмийлаштириш учун «Карьера куни» меҳнат ярмаркасида иштирок этдилар.
Маскур меҳнат ярмаркасида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти мутахассислари ҳам бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Тадбир давомида талабаларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусидаги иш ўринларини аниқлаш мақсадида давлат ташкилоти ва корхоналарнинг ўринлари тақдимоти ўтказилди, иш берувчилар билан ёш талабаларнинг бевосита суҳбатлари бўлди. Икки томонлама меҳнат шартномалари имзоланди.
Иштирокчилар «Карьера куни» доирасида ўтказилган тадбир университет талабалари учун ҳам фойдали ва амалий аҳамиятга эга бўлганлигини эътироф этишмоқда.
НАВБАТДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий семинар кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этди. Ушбу йиғилишни Илмий семинар кенгаши раиси биология фанлари доктори Н.Абдурахмонов олиб борди.


Йиғилиш кун тартибига кўра, Арзымбетов Алишер Жолымбетовичнинг «Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш» (Хўжайли ва Тахиатош туманлари мисолида) мавзусидаги 06.01.03 – «Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг муҳокамасига бағишланди.
Мазкур йиғилишда А. Арзымбетов диссертация ишини долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан Илмий семинар кенгаш аъзоларини таништирди.
Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамада Илмий семинар кенгаши раиси ва кенгаш аъзолари томонидан таклиф, тавсиялар берилди ва кейинги босқичга тавсия этилди.
Ушбу навбатдаги Илмий семинар кенгаш иши онлайн ва оффлайн шаклида юқори савияда бўлиб ўтди.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ўсиш суръатлари дунё ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда. Бу эса давлатимиз раҳбарининг илм-фанни ривожлантириш, таълим соҳасини ислоҳ этиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлари самараси десак, ҳеч бир муболағага ўрин қолмайди. Бунга биргина мисол қилиб айни кунларда республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эрта баҳорда 2022 йил ҳосили учун эртаки экин экишни ташкил этиш ишларини баралла айта оламиз.
Вазирлик томонидан бу борада қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари соҳа олимларининг сафарбар этилиши келгусида мазкур соҳани янада ривожлантириш ва равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшиши бор гап.
Куни кеча мамлакатимизнинг кўпгина вилоят ва туманларида бўлгани каби семинарлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туман марказларида ҳам ташкил этилди. Йиғилишларда ушбу туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.
Йиғилиш учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.
Соҳа олимлари ўз маърузаларида айнан ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан фойдаланиш меъёрлари хусусида шунингдек, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланилмаслик натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатлар ва уларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.
Ушбу мақсадли семинар тадбирлари жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маърузалар сўнгида ер эгалари даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Маскур йиғилишлар соҳа юзасидан баҳс-мунозараларга бой ўтди. Бундан эса - барча мамнун.
NAVBATDAGI USLUBIY KENGASH YIGILISHI O'TKAZILDI
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
https://telegra.ph/NAVBATDAGI-USLUBIJ-KENGASH-JI%D2%92ILISHI-%D0%8ETKAZILDI-03-25 NAVBATDAGI USLUBIY KENGASH YIGILISHI O'TKAZILDI


