Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Бугун институтимизда қувончли ҳолат – янги замонавий лаборатория очилиши тақдимоти бўлиб ўтди.

ЯЯ1ЯЯ2

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтида «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги тупроқ географик ахборот тизимлари (ГАТ) лабораториясининг очилиш маросими ўтказилди.

ЯЯ3ЯЯ4

Тақдимотда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари – ваколатхона раҳбари Ш.Умаров, лойиҳа миллий координатори М.Қосимов ва эксперт А.Нурбеков, институт директори Ш.Бобомуродовлар ҳамда профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар ва докторантлар иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу тақдимотни ёритиш мақсадида республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.

ЯЯ6ЯЯ5

Тақдимот ташкилотчилари ва мутахассислар йиғилиш иштирокчиларига янги лабораториянинг мақсад ва вазифалари, шу жумладан, унинг ишлаш принциплари ва афзалликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

ЯЯ7

Йиғилишдан сўнг барча иштирокчилар энг охирги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган янги лаборатория имкониятлари билан танишдилар.

ЯЯ8

Институт директори янги ГАТ лабораторияси тупроқшунослик йўналишидаги ишларни янада такомиллаштириб, ерларнинг деградация жараёнларини баҳолаш ва хариталаш, тупроқлар ҳолатини таҳлил қилишнинг самарадор ва тезкор ахборот тизимларини яратиш, тадқиқ этиладиган ҳудуд тўғрисида тез ва сифатли маълумот олиш, масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш орқали кўп йиллик мониторинг ишларини олиб боришга доир илмий-тадқиқотларни амалга оширишда янги имкониятлар яратишини таъкидлаб ўтди.

ЯЯ9

Тақдимот якунида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти вакиллари ФАОга институт фаолияти учун жуда катта имкониятлар эшигини очаётган янги тупроқ географик ахборот тизимлари (ГАТ) лабораторияси учун самимий миннатдорлик билдириб, келгусида ушбу тақдим этилган имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

 

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги “Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорлигини ошириш, суғоришнинг янги техналогияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-179 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтит олимлари 2022 йил 15 май кунги ҳолатига кўра Фарғона вилояти Бешариқ туманида пахта экилган майдонларда тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида тупроқларнинг хосса-хусусиятлари тўғрисида илмий асосланган маълумотлар базасини яратиш учун тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.

АТ2АТ3

Мазкур маълумотлар базаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган геопартал маълумоталар базасига киритилиши режалаштирилган.

АТ1

Куннинг иккинчи яримида институт олимлари Кластер ва фермер хўжаликлари ер майдонларига чиқиб, туманда олиб борилаётган агротехник ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ўзларининг фикр, мулоҳазаларини билдириб керакли илмий тавсиялар бериш режалаштирилган.

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.

y1y2

Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори, Илмий кенгаши раиси биология фанлари доктори Ш.Бобомуродов олиб борди.

y3y4

Илмий кенгаш мажлиси кун тартибига кўра, Розиқова Камола Элмуродовнанинг «Бор ва марганец микроэлементларининг ғўза метаболизми ва ҳосилдорлигига таъсири» мавзусидаги 06.01.04 – «Агрокимё» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг муҳокамасига бағишланди.

Маскур йиғилишда К.Розиқова диссертация ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

y6y5

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилиш иштирокчилари томонидан диссертация иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Муҳокамаларда Илмий кенгаш раиси ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорга таклиф ва тавсиялар берилди.

Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан Камола Розиқованинг   тайёрлаган диссертация иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига лойиқ эканлиги қайд этилиб қарор қабул қилинди.

Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн тарзида бўлиб ўтди.

 

© 2026 Институт почвоведения и агрохимических исследований