yangiliklar

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

innovatsiya2 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида 10 та фан йўналиши кесимида Фанлар академияси ҳамда 6 та вазирлик, 1 та қўмита тасарруфидаги 10 та илмий-тадқиқот институтлари, 7 та олий таълим муассасаси, 7 та илмий марказ, 1 та конструкторлик бюроси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 77,3 млрд. сўм бўлган 38 та (20 та инновацион, 12 та амалий, 6 та фундаментал) лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширилди.

✅Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов илмий лойиҳалари учун грант ғолиби бўлган олимларни қутларкан, уларни ўз ишларига масъулият билан ёндашишга, амалга ошираётган тадқиқотлари натижалари эл-юртга наф келтирадиган ишланмалар, ихтиролар бўлиши лозимлигини таъкидлади.

✅Хусусан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 44,8 млрд сўм бўлган 86 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди.

✅Жорий йилда умумий қиймати 179,9 млрд. сўм бўлган 158 та тематик мавзулар эълон қилинди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti