СУРХОНДАРЁДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Аввал хабар берганимиздек Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа  олимлари жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Бу галги ана шундай учрашувлардан бири Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.

АК1АК2

Бугун вилоятнинг Узун, Сариосиё ва Денов туман марказларида семинарлар ташкил этилди. Йиғилишларда ушбу туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ер эгалари ва кластерлар  иштирок этдилар.

АК3АК4

Жонли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувларда Тупроқшунослик ва агрокимё институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар. Институтимиз олимлари ўз маърузаларида ушбу туман ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари маърузалардан сўнг даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган  семинар учрашувларидан эса барча мамнун. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун ташкиллаштирилган бу каби семинар учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti