СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

    Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Республика бўйлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларда Қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари соҳа олимларининг сафарбар этилиши мазкур соҳани янада ривож топишида муҳим аҳамият касб этади.

    Бугун ана шундай учрашув семинарлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида бўлиб ўтди.

    Шаҳрисабз ва Китоб туманлари асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудудлар ҳисобланади. Бўлиб ўтган семинарларда айнан туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.

L1Х11

  Семинар учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ физикаси ва техналогияси» бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этдилар.

L3L4

   Олимларимиз ўз маърузаларида ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

   Шунингдек, маърузалар сўнгида семинар иштирокчиларидан даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti