ИНСТИТУТИМИЗДА ФАО ТАШКИЛОТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЯНГИ ЛАБОРАТОРИЯ ОЧИЛДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Бугун институтимизда қувончли ҳолат – янги замонавий лаборатория очилиши тақдимоти бўлиб ўтди.

ЯЯ1ЯЯ2

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтида «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги тупроқ географик ахборот тизимлари (ГАТ) лабораториясининг очилиш маросими ўтказилди.

ЯЯ3ЯЯ4

Тақдимотда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари – ваколатхона раҳбари Ш.Умаров, лойиҳа миллий координатори М.Қосимов ва эксперт А.Нурбеков, институт директори Ш.Бобомуродовлар ҳамда профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар ва докторантлар иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу тақдимотни ёритиш мақсадида республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.

ЯЯ6ЯЯ5

Тақдимот ташкилотчилари ва мутахассислар йиғилиш иштирокчиларига янги лабораториянинг мақсад ва вазифалари, шу жумладан, унинг ишлаш принциплари ва афзалликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

ЯЯ7

Йиғилишдан сўнг барча иштирокчилар энг охирги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган янги лаборатория имкониятлари билан танишдилар.

ЯЯ8

Институт директори янги ГАТ лабораторияси тупроқшунослик йўналишидаги ишларни янада такомиллаштириб, ерларнинг деградация жараёнларини баҳолаш ва хариталаш, тупроқлар ҳолатини таҳлил қилишнинг самарадор ва тезкор ахборот тизимларини яратиш, тадқиқ этиладиган ҳудуд тўғрисида тез ва сифатли маълумот олиш, масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш орқали кўп йиллик мониторинг ишларини олиб боришга доир илмий-тадқиқотларни амалга оширишда янги имкониятлар яратишини таъкидлаб ўтди.

ЯЯ9

Тақдимот якунида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти вакиллари ФАОга институт фаолияти учун жуда катта имкониятлар эшигини очаётган янги тупроқ географик ахборот тизимлари (ГАТ) лабораторияси учун самимий миннатдорлик билдириб, келгусида ушбу тақдим этилган имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

 

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti