ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Бугун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги ҳисобот  йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори, Илмий кенгаши раиси биология фанлари доктори Ш.Бобомуродов олиб борди.

Л2Л1

Йиғилиш кун тартибида биология фанлари доктори, профессор, Тошқўзиев Маруф Мансуровичнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ИЗ-2020112812 «Органик деҳқончиликда экологик соф тупроқ шароити ҳосил қилиш орқали маҳсулот олишга асосланган  агротехнология ишлаб чиқиш» мавзусидаги инновацион лойиҳа бўйича ҳисоботи тингланди.

Л3Л4

Мазкур йиғилишда лойиҳа раҳбари М.Тошқўзиев лойиҳа иши бошлангандан  шу кунгача бажарилган ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўлами, ишнинг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан лойиҳа иши юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Йиғилиш муҳокамасида Илмий кенгаш раиси ва  кенгаш аъзолари томонидан Маруф Тошқўзиевга мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti