СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

     Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида   Илмий- услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

Т1Т2

    Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари катта илмий ходим, биология фанлари номзоди А.Ж.Исмоновнинг “Геоахборот технологиялари асосида Орол денгизи қуриган тубида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатига оид ўрта масштабли тупроқ картасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил  “Иш Режаси” муҳокамасига бағишланди. Семинар муҳокамасида дастлаб А.Ж.Исмонов мавзу доирасидаги бажарилган ишлари ва натижалари шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.

Т3

    Ушбу амалий лойиҳа жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маъруза сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа раҳбаридан жавоблар олдилар.

    Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан  лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу инновацион ва амалий лойиҳа  иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.

    Йиғилиш эса ўз навбатида танланган инновацион ва амалий лойиҳа мавзуси доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой  ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti