CЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

     Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида   Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этди. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси ўринбосари  А.Ж.Исмонов олиб борди.

Т5Т4

     Куннинг иккинчи яримида ўтказилган ушбу йиғилишда қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходими А.Ж.Боировнинг  “Фосфор адсорбцияси изотермик моделлари асосида тупрокларнинг фосфор таъминотини яхшилаш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил  “Иш режаси” муҳокамасига бағишланди.

   Т6

   Семинар муҳокамасида лойиҳа раҳбари А.Ж.Боировнинг мавзу доирасида бажарилаган ишлари ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.

     Мазкур йиғилишда муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан амалий лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек ушбу инновацион ва амалий лойиҳа иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.

     Йиғилиш ҳар доимгидек танланган амалий лойиҳа мавзуси доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой  ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti