User Rating: 3 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar InactiveStar Inactive

Бугун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш асосида тузилган бир мартали Илмий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Ушбу йиғилишни Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори, Илмий кенгаши раиси биология фанлари доктори Ш.Бобомуродов олиб борди.

Ж1Ж2

Йиғилиш кун тартибига кўра, Турдиметов Шахобиддин Мухитдиновичнинг «Мирзачўл воҳаси тупроқлари ва улар унумдорлигини дуккакли-дон ва ем-хашак экинлари экиш орқали ошириш» мавзусидаги 06.01.03 – «Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги бўйича биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация иши муҳокамасига бағишланди.

Ж3Ж4

Мазкур йиғилишда Ш.Турдиметов диссертация ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Илмий кенгаш томонидан Ш.Турдиметовнинг тайёрлаган диссертация иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши маъқуланди.

Ушбу навбатдаги Илмий кенгаш  иши онлайн ва оффлайн шаклида юқори савияда бўлиб ўтди.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги пахтачилик кенгашининг жорий йил 8 август куни ўтказилган йиғилишининг 12-сонли баённомаси 4-бандида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  Кластер, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва агрономлари учун пахта майдонларида тупроқ намуналарини олиш, таҳлил қилиш ҳамда олинган натижалар асосида, минерал ва органик ўғитларни илмий асосланган ҳолда қўллаш бўйича 29 август куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида амалий ўқув семинар ташкил этилди.

Э1Э3

Э2Э4

Семинар йиғилишида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти олимлари қ.х.ф.н., катта илмий ходим  Боиров Абдунаби Жўраевич, б.ф.ф.д., Мансуров Шерали Сиддиқович, Тошкент вилояти инновация бошқармаси бошлиғи Юсупов Қудратжон Мухаммадқодирович ҳамда Қуйичирчиқ туманидаги TST AGRO KLUSTER  директори ўринбосари Арабов Саидқул Амирович ҳамда пахта тўқимачилик кластери маъсуллари иштрок этишди. Йиғилишда институт олимлари томонидан, минерал ва органик ўғитларни илмий асосланган ҳолда  қўллаш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.

 

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

  Шу кунларда республикамизда қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш, унумдор ерларни муҳофаза қилишга доир кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги тизими бўйича ишлаб чиқилган тегишли қарор ва фармонлар ижроси таъминланмоқда.

U 1U 2

  Бугун Бухоро вилояти Вобкент туманида бўлиб ўтган семинар ишида Президентимиз томонидан жорий йилнинг 10 июндаги ПҚ-277 рақамли «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ишларидан иборат бўлди.

U 3U 4

  Ушбу ўқув-семнар йиғилишида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг Бухоро вилояти бўйича минтақавий бўлинмаси мутахассислари, жойлардаги мутасадди раҳбарлар, вилоят агрокластерлар, деҳқон-фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчилар иштирок этдилар.

  Ўқув-семинар давомида сўзга чиқган мутахассислар ҳудудлардаги ҳар бир фермер хўжаликлардан тортиб хўжалик, туман ва вилоят кесимида суғориладиган, лалми ва яйлов ер майдонларида олиб бориладиган деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилма-хилликни асраб қолиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклашда тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда оширишда агротехник ва агромелиоратив тадбирларни илмий асосда олиб боришга қаратилган режаларини ўз вақтида бажариш масалалари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

  Мазкур ўқув-семинарда туман пахтачилик ишчи гуруҳи аъзоси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти катта илмий ходими Алиёр Қораев суғориладиган тупроқларда кечадиган деградация жараёнлари ва уларнинг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган агротехник, агромелиоратив тадбирларни қўллаш юзасидан илмий асосланган тавсия ва тушунчалар берди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti