DIQQAT E’LON!
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD)
2023 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича имтиҳон кунини эълон қилади:
Таянч докторантурага (PhD):
03.00.13 - “Тупроқшунослик”
06.01.04 - “Агрокимё”
Имтиҳон куни: 2022 йил 18 ноябрда соат 14:00 да бошланади.
Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон Қарорининг 2-иловаси “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.
Талабгорлардан қуйидаги манзилга ўз вақтида етиб келиб имтиҳонларда қатнашишлари талаб этилади.
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Ботаника” маҳалласи ЎзПИТИ кўчаси. ТАТИ
Телефонлар: (93) 524-07-85, (94) 656 23 93.
DIQQAT E’LON!
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD)
2023 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича имтиҳон кунини эълон қилади:
Таянч докторантурага (PhD):
03.00.13 - “Тупроқшунослик”
06.01.04 - “Агрокимё”
Имтиҳон куни: 2022 йил 18 ноябрда соат 14:00 да бошланади.
Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон Қарорининг 2-иловаси “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.
Талабгорлардан қуйидаги манзилга ўз вақтида етиб келиб имтиҳонларда қатнашишлари талаб этилади.
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Ботаника” маҳалласи ЎзПИТИ кўчаси. ТАТИ
Телефонлар: (93) 524-07-85, (94) 656 23 93.
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР...
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари юртимизнинг барча гўшаларида қизғин давом этмоқда. Ушбу кенг кўламли лойиҳа доирасида жойларда кўкаламзорлаштириш, дарахт экиш, буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
![]()
![]()
Жорий йилнинг 12 ноябрь санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида 90 нафар илмий ходим фаолият кўрсатиб, шундан 46 нафар ходимлар кўчат экиш жараёнида ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида эрта тонгданоқ ҳозир бўлдилар. Институт биноси атрофлари ободонлаштирилиб, мевали 300 туп (олма, гилос, нок) каби кўчатлар экишди.
![]()
Шунингдек, Институт томонидан Қибрай тумани Ботаника маҳалла гузари, 3 мактаб ҳовлиси ва кам таъминланган хонадонларга тегишли ер майдонларига ҳам ёрдам сифатида мевали кўчатларни экдилар.
![]()
Мутахассис олимлар кўчат экиш давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган Республика экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган "Кўчат экиш қўлланмаси" дан фойдаланилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, Институт атрофига кўчатлар экиш, экилган кўчатларни парваришлаш, яшил майдонларни янада кенгайтиришдан иборат...
Ушбу тадиблар 1 декабрь кунига қадар давом этиши режалаштириган.
5 декабрь “Бутунжаҳон тупроқ куни”
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ вазирлиги ҳузуридаги
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
“ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ САҚЛАШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ”
мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилмоқда.
Мазкур анжуман Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 март 2022 йилдаги 101Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси”га мувофиқ 2022 йилнинг 5 декабрь “Бутунжаҳон тупроқ куни”га бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуман йўналишларида:
-Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш;
-Деградацияга мойил тупроқлари сифатини яхшилаш ва улардан самарали фойдаланиш;
-Тупроқшуносликда рақамли технологиялардан фойдаланиш;
-Янги турдаги минерал, органик ва ноанъанавий ўғитларни интенсив деҳқончилик тизимларида самарали қўллаш истиқболлари;
-Тупроқларнинг физик, сув-физик, кимёвий, биологик хоссаларини мақбуллаштириш;
-Тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион усуллари;
-Малакали кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш билан илм-фан ўртасидаги интеграция муаммолари – каби мавзуларда ёритилган илмий мақолаларни қабул қилади.
Мақолалар Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript. электрон манзили орқали, анжуман материалларини шакллантиришга қўйилган талаблар асосида 2022 йилнинг 20 ноябригача қабул қилиниб, Институтнинг “Tuproqshunoslik va agrokimyo” илмий журналининг махсус сонида (бепул) нашр этилади.
Анжуман Инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг 510-хонасида ўтказилади.
Қўшимча маълумотлар учун манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ботаника” маҳалласи ЎзПИТИ кўчаси Пахта селекцяси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ биноси, анжуманнинг ташкилий қўмитаси (Нодиржон Абдурахмонов, Миразиз Мирсодиқов, Акбар Худойқулов); Телефонлар: +998 90 905 89 20; +998 93 524 07 85, +99 893-878-84-07.
Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг Soil.uz Veb sayti (http://www.soil.uz), TATI Soil Telegram каналларида ёритилиб борилади.
Батафсил: ТАТИ АХБОРОТ ХАТИ
ИНСТИТУТ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШГАН ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
ИНСТИТУТ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШГАН ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашда Ғуламова Зилола Саттаровнанинг «Ангрен ҳавзаси эрозияланган суғориладиган типик бўз тупроқларининг биологик фаоллиги ва гумусли ҳолати» мавзусидаги 06.01.03-«Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг ҳимояси бўлиб ўтди.

Йиғилишни Институт ҳузиридаги ихтисослашган Илмий кенгашни кенгаш раиси биология фанлари доктори Ш.М.Бобомуродов олиб борди.


Талабгор Илмий кенгаш аъзоларига олиб борган илмий тадқиқот ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, илмий янгилиги, хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Илмий кенгаш ва кенгаш аъзолари томонидан талабгорга таклиф, тавсиялар берилди.

Ушбу мажлисда Илмий кенгаш томонидан диссертантнинг илмий даража олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси учун Ғуламова Зилола Саттаровнага фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришга қарор қабул қилинди.
Илмий кенгаш мажлиси иши онлайн ва оффлайн шаклида бўлиб ўтди.
