СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Барчамизга маълумки, шу кунларда Республикамиз ҳудудларида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йил ҳосили учун сайёр семинар тадбирлари ўтказилмоқда. Олимларимиз бугун ҳам Бухоро вилоятининг Пешку, Шофиркон ва Ғиждувон туманларига ташриф буюрдилар. Уларни ушбу туманлардаги мутасадди раҳбарлар шунингдек қишлоқ хўжалигининг барча тармоқ эгалари деҳқон фермерлар, кластерлар ва бошқа томорқа ерларидан фойдаланувчилар илиқ кутиб олдилар.
Семинарда бир гуруҳ олимларимиз сўзга чиқиб ўз соҳаси доирасида йиғилиш қатнашчиларига батафсил маълумотлар бердилар. Шу жумладан Тупроқшунослик ва агрокимё институти директори, биология фанлари доктори, катта илмий ходим, Шуҳрат Меҳрибонович Бобомуродов ҳам иштирок этиб маъруза қилди. У ўз маърузасида Бухоро воҳаси тупроқлари ва уларнинг хоссалари бўйича батафсил маълумотлар берди. Шунингдек илмий-тадқиқот институтимиз томонидан бажарилган агрокимёвий хариталар тўғрисида алоҳида тўхталиб, агрокимёвий хариталар асосида ўғитларни табақалаштириб қўллаш бўйича аниқ тавсиялар берди. Шу билан бирга Бухоро вилояти тупроқлари 86 фоиз турли даражада шўрланганлигини инобатга олиб шўр ювиш ишларининг муддатлари ва меъёрлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки – деди, У ўз нутқи давомида – Бухоро воҳасининг энг асосий масаласи қумли чўл тупроқларининг шамол таъсирида эрозияга учраганлиги, уларнинг олдини олиш,чора тадбирлари ер унумдорлигини ошириш хусусида ҳам бажарилиши лозим бўлган аниқ таклиф ва тафсияларини айтиб ўтди.
Шунингдек мазкур йиғилишларда институтимиз “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими”, катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар ҳам иштирок этдилар. Улар сўзга чиқиб айнан шу туманлар ерларининг хосса ва хусусиятлари, ердан унумли ва тўғри фойдаланиш йўллари тўғрисида маъруза қилдилар. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар. Йиғилишлар ўз навбатида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Республика олимларидан иборат ишчи гуруҳ иши эса бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этади.
ЯНГИАРИҚДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги олимлари бугун Хоразим вилояти Янгиариқ туманида ҳам семинар ўтказишди.Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж.Тешаев ва туман ҳокими ҳам бевосита иштирок этишди.
Семинарда Республиканинг барча илмий тадқиқот институти олимлари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда йиғилиш қатнашчиларига ҳудуддаги барча экин майдонлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва энг муҳими юқори ҳосилдорликка эришиш учун нималарга эътибор бериш зарурлиги бўйича батафсил маълумотлар ҳамда малакали тавсиялар беришдилар.
Шунингдек, семинар иштирокчилари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тақдимотлар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ва матбуот хизмати вакиллари ҳам иштирок этишдилар. Республика олимларидан иборат ишчи гуруҳ иши эса бутун республика бўйлаб давом этади.
ИШЧИ ГУРУҲ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳа олимлари ишчи гуруҳи ўз ишини бошлашди.
Семинар йиғилиши дастлаб Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳа вакиллари пахтачилик, боғдорчилик, токзорчилик сабзавотчилик ва полиз экинлари билан шуғулланувчи деҳқон фермер хўжаликлари ва кластерлар иштирок этишдилар. Қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари олимлари қаторида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтимиз “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳам иштирок этиб йиғилиш қатнашчиларига ўз фикр мулоҳазалари ва керакли тавфсиялари билан ўртоқлашди.
Республика ҳудудларида 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга доир семинарлар ташкил этиш ҳамда тавсиялар бериш бўйича республика олимларидан иборат ишчи гуруҳ иши бутун республика бўйлаб давом этади.