Бугун “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институтида Жахон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш” лойиҳаси доирасида Жанубий Корея Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш Агентлиги вакиллари билан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ходимларининг учрашуви ўтказилди.

Учрашувда мамлакатимизда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар бўйича маълумот берилди ҳамда Корея Республикаси тупроқшунослари билан узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
«Шўрланишни тўхтатиш – тупроқ унумдорлигини ошириш» мавзусида Глобал симпозиум
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида «Шўрланишни тўхтатиш – тупроқ унумдорлигини ошириш» мавзусида шўрланган тупроқлар бўйича Глобал симпозиуми ўтказилди. Илмий-сиёсий тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва унинг Глобал тупроқ ҳамкорлиги, Тупроқ бўйича давлатлараро техник кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бир қатор миллий ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилди.
Шўрланган тупроқлар бўйича Глобал симпозиумнинг асосий мақсади – фан, амалиёт ва сиёсатни бирлаштириш, шўрланган тупроқларни бошқариш билан боғлиқ ҳолат ва муаммоларни таҳлил қилиш ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ихтиёрий кўрсатмаларни амалга ошириш учун ҳаракатни рағбатлантиришдир. Симпозиум шўрланган тупроқларни барқарор бошқариш учун мавжуд билим ва амалий ечимлар ҳақида фикр алмашиш, шунингдек, муваффақиятли амалиёт ва технологияларни кенгайтириш учун зарур бўлган ҳаракатларни муҳокама қилиш учун платформалар яратади.
Тупроқлар озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва кўплаб муҳим экотизим хизматлари кўрсатиш учун асосдир. Тупроқ ресурсларини барқарор бошқариш озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқатнинг озуқавий қийматини яхшилаш, шунингдек иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатишга ёрдам беради.

Виртуал форматда ўтказилган Глобал симпозиум доирасида 2021-йил 20-октабр куни Тошкентда «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда шўрланган тупроқларнинг интеграллашган бошқаруви ва мелиорацияси: янги ёндашувлар ва инновацион ечимлар» мавзусида миллий симпозиум бўлиб ўтди. Тадбирда ФАО экспертлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори Шуҳрат Бобомуродов сўзга чиқиб, суғориладиган ерларнинг иккиламчи шўрланишини олдини олиш, шўрланган тупроқлар муҳофазаси, сунъий интеллект масалаларига тўхталиб ўтди.
Миллий симпозиумда республикамизнинг суғориладиган ерларини иккиламчи шўрланишини олдини олиш, шўрланган тупроқларни муҳофаза қилишда рақамли ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал етиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан маърузалар тингланди. Тадбир давомида замонамизнинг енг йирик экологик офатларидан бирига эътиборни қаратишга мўлжалланган «Орол денгизининг қуриган тубини тиклаш» видеофильми тақдим этилди.
Бундан ташқари, Миллий симпозиум доирасида иқтидорли ёшларнинг “Энг яхши илмий ишлари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2021 йил 14 октябрь куни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Мажлисда институтда бажарилаётган ФЗ-201906147 шифрли “Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонларининг токсик моддалар билан заҳарланиш даражасидан келиб чиқиб 3D картасини тузиш ва экологик тоза маҳсулотлар етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг оралиқ йиллик ҳисоботи ҳамда институт ходимларининг “Катта илмий ходим” илмий унвонини олиши учун Олий Аттестация Комиссиясига тақдим этишга тайёрланган хужжатлари муҳокама қилинди.
Инновацион ривожланиш вазирлигида 7 октябрь - Халқаро пахта кунига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Вазирлик кўргазмалар залида пахта навлари, суғориш ускуналари, ўғит ва уруғлар, енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Вазирлик ҳовлисида эса пахтачилик машинасозлиги, инновацион техника ва технологиялари намойиш этилмоқда.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ҳам ўзларининг замонавий ишланмалари ва мобил лабораториялари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида Институт етакчи илмий ходимларга пул мукофотлари ҳамда сертификатлар топширилди.


