Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим З.А.Баходировнинг “Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулот яратиш” мавзусидаги мақсадли амалий лойиҳаси, ҳамда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), маърузачи Х.Т.Нуриддинова томонидан “Республика тупроқларини ҳалқаро тупроқ кимёвий таҳлиллари стандарти (511SO/TC 190 Soil quality) асосида таҳлил қилиш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишларининг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил “Иш Режаси” муҳокамаларига бағишланди.

Семинар муҳокамасида лойиҳа мавзулари доирасидаги бажарилган ишлар ва натижалар шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.
Ушбу мақсадли ва амалий лойиҳалар жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маърузалар сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа маърузачиларидан жавоблар олдилар.
Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа раҳбарларига олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу мақсадли ва амалий лойиҳалар иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
Йиғилиш эса ўз навбатида танланган мавзулар доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.
Бугун ана шундай семинар йиғилишлари Навоий вилоятининг Навбаҳор, Конимех, Кармана ва Хатирчи туманларида бўлиб ўтди.

Жойларда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ер эгалари ва кластерлар билан учрашувлар ўтказилди. Жонли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувларда “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” директори, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор А.М.Тўраев бевосита иштирок этиб нутқ сўзлади. У ўз сўзида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳатлар, узумчилик, кўчатчилик, томчилатиб суғориш, тупроқнинг муҳити рН бўйича йиғилиш қатнашчиларига ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари директори ва бир гуруҳ соҳа олимлари ҳам йиғилиш иштирокчиларига ўз соҳа йўналишлари бўйича маърузалар қилдилар.

Мазкур йиғилишларда Тупроқшунослик ва агрокимё институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар ҳам бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар. Олимларимиз ўз маърузаларида ушбу туман ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тақдимотлар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.
Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган семинар учрашувларидан эса барча мамнун. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун ташкиллаштирилган бу каби семинар учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.
Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этди. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси ўринбосари А.Ж.Исмонов олиб борди.

Куннинг иккинчи яримида ўтказилган ушбу йиғилишда қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходими А.Ж.Боировнинг “Фосфор адсорбцияси изотермик моделлари асосида тупрокларнинг фосфор таъминотини яхшилаш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил “Иш режаси” муҳокамасига бағишланди.

Семинар муҳокамасида лойиҳа раҳбари А.Ж.Боировнинг мавзу доирасида бажарилаган ишлари ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.
Мазкур йиғилишда муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан амалий лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек ушбу инновацион ва амалий лойиҳа иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
Йиғилиш ҳар доимгидек танланган амалий лойиҳа мавзуси доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий- услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари катта илмий ходим, биология фанлари номзоди А.Ж.Исмоновнинг “Геоахборот технологиялари асосида Орол денгизи қуриган тубида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатига оид ўрта масштабли тупроқ картасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил “Иш Режаси” муҳокамасига бағишланди. Семинар муҳокамасида дастлаб А.Ж.Исмонов мавзу доирасидаги бажарилган ишлари ва натижалари шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.

Ушбу амалий лойиҳа жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маъруза сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа раҳбаридан жавоблар олдилар.
Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу инновацион ва амалий лойиҳа иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
Йиғилиш эса ўз навбатида танланган инновацион ва амалий лойиҳа мавзуси доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.