Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

     Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосилини етиштириш учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа олимлари жалб этилмоқда. Жойларда дала семинарлар ташкил этилиб қишлоқ хўжалиги олимларимиз томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида соҳани янада ривожлантириш ва юксалтириш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

A13A12

     Қашқадарё вилоятида ана шундай учрашувлар вилоятнинг Нишон, Қарши ва Касби туманларида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер мутахассислари иштирок этдилар.

A14A15
     Кўргазмали дала семинарларида Тупроқшунослик ва агроеимё илмий-тадқиқот институти “Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим Т.Т. Бердиев ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари бўйича фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.

A16A17
     Институтимиз олимлари ўз маърузаларида Қашқадарё вилоятида тупроқ унумдорлиги паст бўлган майдонларда сидерат ёки оралиқ экин сифатида тритикале ва жавдарни аралаштириб экиш лозимлиги ва ушбу экинлар экилган майдонларда гектаридан 50-80 тонна кўк масса олиниши, мазкур кўк ўғитни тупроқга аралаштириб шудгор қилиш натижасида тупроқда озиқа элементларнинг миқдори 2 баробарга ортишига, пахтадан 5-7 ц/га, ғалладан 10-12 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришиш ҳақидаги ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Шунингдек улар вилоятда суғориладиган ерларининг 17552 гектари турли даражада гипслашган бўлиб, илдиз озиқланишига қаршилик кўрсатувчи гипсли қатлам жойлашганлиги. 0-30 см жойлашса гипсли қатлам ғўзадан 50 фоиз, 31-50 см да 30 фоиз, 51-70 см да 20 фоиз ва 71-100 см да гипсли қатлам жойлашса 10 фоиз ғўзадан ҳосил кам олинганига алоҳида тўхталиб бу тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 3-4 йилда бир марта 80-100 сантиметр чуқурликда шахмат усулида эни ва бўйига қараб чуқур юмшатиш лозимлиги ва натижада сув ҳаво ҳолати яхшиланиши, гектаридан қўшимча 3-4 центнердан, оғир мелиорацияланадиган ерлардан қўшимча 10 центнердан ҳосил олиш имкони туғилиши ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши борасида ҳам зарурий маслаҳат ва тавсиялар бердилар.
     Шунингдек, семинар иштирокчиларидан маърузалар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

    Аввал хабар берганимиздек Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа  олимлари жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Айни кунларда ана шундай учрашувлар Сурхондарё вилоятининг бир нечта туманларида ташкил этилди.

Д 1Д2

   Семинар йиғилишлари бугун вилоятнинг Қизириқ, Бандихон, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туман марказларида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ер эгалари ва кластерлар  иштирок этдилар. Жонли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувларда Тупроқшунослик ва агрокимё институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар. Институтимиз олимлари ўз маърузаларида ушбу туман ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

Д3Д4

     Шунингдек, семинар иштирокчилари маърузалардан сўнг даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

    Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган  семинар учрашувларидан эса барча мамнун. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун ташкиллаштирилган бу каби семинар учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

Аввал хабар берганимиздек Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа  олимлари жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Бу галги ана шундай учрашувлардан бири Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.

АК1АК2

Бугун вилоятнинг Узун, Сариосиё ва Денов туман марказларида семинарлар ташкил этилди. Йиғилишларда ушбу туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ер эгалари ва кластерлар  иштирок этдилар.

АК3АК4

Жонли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувларда Тупроқшунослик ва агрокимё институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар. Институтимиз олимлари ўз маърузаларида ушбу туман ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари маърузалардан сўнг даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган  семинар учрашувларидан эса барча мамнун. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун ташкиллаштирилган бу каби семинар учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

    Ҳалқимизда «Тил билган – эл билади», деган ҳикматли гап бор. Хорижий тилларни мукаммал ўрганиш эса давр талаби. Зеро, жаҳон миқиёсида эришилаётган ютуқларни, тўпланган тажрибаларни ўзлаштиришда ҳам чет тилларига эҳтиёж сезилади. Айниқса, мамлакатимизда барча соҳалар каби жадаллик билан тараққий этаётган қишлоқ хўжалиги соҳамизни янада юксалтиришда бу омилнинг аҳамияти беқиёсдир.

    Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти маъмурияти, илмий ходимларни хорижий тилни ўзлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериб келмоқда. Жорий йилда институт қошида илмий ходимлар учун тил ўрганиш тўгараги ташкил этилди. Бу эса ўз навбатида илмий ходимларнинг дунёқараши ўсиб, билими, малакаси ва касбий кўникмасини муттасил ошириш учун хизмат қилади.

  Айни пайтда ушбу тўгарак дарсликлари институтнинг “Халқаро бўлими”да ташкиллаштирилиб ўқув жараёнлари бошлаб юборилди. Дарсликларни институтнинг “Ҳалқаро бўлим” бошлиғи Ё.М.Норматов олиб бормоқда. Ҳозирги кунда ушбу тил ўрганиш тўгарагида чет тилларини ўзлаштириш истагида бўлган бир нечта илмий ходимлар  инглиз тили сабоғидан баҳраманд бўлишмоқда.

АВ1АВ2

    Бугун қайси-ки соҳада бўлмасин, иш бошлаш учун ўз касбининг устаси бўлишдан ташқари, камида битта чет тилини мукаммал билишни ҳам замон талаб этяпти. Шу боисдан мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда, - дейди биз билан суҳбатда “Халқаро бўлими” бошлиғи, - Ёдгор Норматов. - Яна шуни айтмоқчиман-ки, аввало инсон ўз олдига ниманики мақсад қилиб олса, ўйлайманки у ўша ўзи орзу қилган мақсадига албатта эришаолади. Бизнинг ўқувчиларимиз қалбида ҳам ана шундай ҳис туйғу бўлса ажаб эмас, дея - ўз сўзини якунлади. 

АВ3

   Хулоса ўрнида шуни англаш мумкин-ки, институт қошида бундай амалий ташаббускорлик ишлари илмий ходимларнинг келгусидаги қишлоқ хўжалигининг айнан тупроқшунослик соҳасидаги илмий изланишларида асқотади...

Акбар ХУДОЙҚУЛОВ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

     Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

К1К4

     Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитовнинг “Геоахборот (GIS) технологиялари асосида гипсли суғориладиган тупроқларнинг 3D карталари ва гипслашганлик картограммаларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишининг 2021 йил “Ҳисоботи" ва 2022 йил “Иш Режаси” муҳокамасига бағишланди.

 

К2К3
     Семинар муҳокамасида ушбу лойиҳа мавзусини лойиҳа иштирокчиси, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ш.С.Мансуров томонидан кенгаш аъзоларига мавзу доирасидаги бажарилган ишлар ва натижалар шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.
Ушбу амалий лойиҳа долзарблиги билан барча иштирокчилар диққат эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маъруза сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа маърузачисидан жавоблар олдилар.

К5
     Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу амалий лойиҳа иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
    Йиғилиш эса ўз навбатида танланган мавзу доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

© 2026 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti