Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

     Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида   Илмий- услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

Т1Т2

    Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа раҳбари катта илмий ходим, биология фанлари номзоди А.Ж.Исмоновнинг “Геоахборот технологиялари асосида Орол денгизи қуриган тубида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатига оид ўрта масштабли тупроқ картасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг 2021 йил “Ҳисоботи” ва 2022 йил  “Иш Режаси” муҳокамасига бағишланди. Семинар муҳокамасида дастлаб А.Ж.Исмонов мавзу доирасидаги бажарилган ишлари ва натижалари шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан кенгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.

Т3

    Ушбу амалий лойиҳа жуда ҳам долзарблиги билан барча иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маъруза сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа раҳбаридан жавоблар олдилар.

    Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан  лойиҳа раҳбарининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу инновацион ва амалий лойиҳа  иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.

    Йиғилиш эса ўз навбатида танланган инновацион ва амалий лойиҳа мавзуси доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой  ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

      Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Жойларда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқ эгалари  фермерлар, кластерлар ва томорқа ишлари билан шуғулланувчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бу галги ана шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятида бўлиб ўтмоқда.

     Навоий вилоятининг табиати ўзига хос ранг-баранг  бўлиб, шимоли-ғарбий қисмида Қизилқум саҳроси чўллари, жануби-шарқий қисмида  осмонўпар Нурота тоғ тизмалари ҳамда Зарафшон дарёсининг  ўрта қисмида бой ва турфа-хил деҳқончилик далалари  мавжуд. Қизилтепа тумани эса  Навоий вилоятидаги етакчи энг йирик туманлардан ҳисобланади. Тупроқлари типик бўз, оч тусли бўз, ўтлоқи-бўз ва бўз-2.jpgўтлоқи, сур тусли қўнғир-ўтлоқи, чўл-ўтлоқи, ўтлоқи-тақирли тупроқлардан иборат.

КАК 3КАК

      Бугун бўлиб ўтган семинарда “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” қошидаги илмий-тадқиқот институтлари директори ва бир гуруҳ соҳа олимлари йиғилиш иштирокчиларига ўз соҳа йўналишлари бўйича маърузалар қилдилар. Йиғилишда Тупроқшунослик ва агрокимё институти директори Шуҳрат Бобомуродов, “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими” катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар ҳам бевосита иштирок этдилар.   Шунингдек мазкур семинарда институтимиз “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов нутқ сўзлади. У – ўз нутқида ҳудудда тарқалган гипсли тупроқларнинг кучли шўрланганлиги, ўта зичлашганлигини инобатга олган ҳолда турли даражада гипслашган тупроқлардан самарали фойдаланиш ҳақида йиғилиш қатнашчиларига ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавфсиялар берди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тақдимотлар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

КАК4

      Бундай соҳа олимлари иштирокидаги жонли тарзда ўтказилаётган  семинар учрашувлардан барча мамнун. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳар қандай юксак  таҳсинга лойиқ десак тўғри бўлади. Семинар эса ҳали ўз ишини давом эттиради.

      Барчамизга маълумки, шу кунларда Республикамиз ҳудудларида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йил ҳосили учун сайёр семинар тадбирлари ўтказилмоқда. Олимларимиз бугун ҳам Бухоро вилоятининг Пешку, Шофиркон ва Ғиждувон туманларига ташриф буюрдилар. Уларни ушбу туманлардаги мутасадди раҳбарлар шунингдек қишлоқ хўжалигининг барча тармоқ эгалари деҳқон фермерлар, кластерлар ва бошқа томорқа ерларидан фойдаланувчилар илиқ кутиб олдилар.
     A12A11

      Семинарда бир гуруҳ олимларимиз сўзга чиқиб ўз соҳаси доирасида йиғилиш қатнашчиларига батафсил маълумотлар бердилар. Шу жумладан Тупроқшунослик ва агрокимё институти директори, биология фанлари доктори, катта илмий ходим, Шуҳрат Меҳрибонович Бобомуродов ҳам иштирок этиб маъруза қилди. У ўз маърузасида Бухоро воҳаси тупроқлари ва уларнинг хоссалари бўйича батафсил маълумотлар берди. Шунингдек илмий-тадқиқот институтимиз томонидан бажарилган агрокимёвий хариталар тўғрисида алоҳида тўхталиб, агрокимёвий хариталар асосида ўғитларни табақалаштириб қўллаш бўйича аниқ тавсиялар берди. Шу билан бирга Бухоро вилояти тупроқлари 86 фоиз турли даражада шўрланганлигини инобатга олиб шўр ювиш ишларининг муддатлари ва меъёрлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки – деди, У ўз нутқи давомида – Бухоро воҳасининг энг асосий масаласи қумли чўл тупроқларининг шамол таъсирида эрозияга учраганлиги, уларнинг олдини олиш,чора тадбирлари ер унумдорлигини ошириш хусусида ҳам бажарилиши лозим бўлган аниқ таклиф ва тафсияларини айтиб ўтди.

A13A13

        Шунингдек мазкур йиғилишларда институтимиз “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими”, катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар ҳам иштирок этдилар. Улар сўзга чиқиб айнан шу туманлар ерларининг хосса ва хусусиятлари, ердан унумли ва тўғри фойдаланиш йўллари тўғрисида маъруза қилдилар. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар. Йиғилишлар ўз навбатида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Республика олимларидан иборат ишчи гуруҳ иши эса бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этади.

© 2026 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti